Ру En O'z
10 Февраль 2022 3895

Спорт шифокорлари атлетларимизга хизмат кўрсатиш борасида фикр алмашишди

Спортчиларимизга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан катта ишлар олиб борилмоқда. Бугун ZOOM платформасида ўтказилган тадбирда соҳадаги бир қатор масалалар спорт шифокорлари даврасида муҳокама қилинди.

Даставвал Биобошқаришни текшириш усуллари ҳамда ушбу ускунадан фойдаланиш бўйича малакасини ошириб келган тиббиёт фанлари доктори, невролог Зиёда Акбархўжаева ўз малакаси билан бўлишди. Шундан сўнг иштирокчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Қайд этиш жоиз, йиғилишда федерацияларимизда фаолият олиб бораётган спорт шифокорлари ҳам иштирок этишди. Кун тартибидан ўрин олган иккинчи масалага мувофиқ, шифокорлар спортчиларимизга хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, тиббий таъминот ва уларга эътиборни кучайтириш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича фикр алмашишди.

Text to speech