Ру En O'z
10 Февраль 2022 2504

“Ичан қалъа”да оммавий спорт байрами

Юртимиз ҳар қандай инсонни ўз гўзаллиги билан лол қолдирадиган тарихий обидаларга бой. Улардан бири Хива шаҳридаги жаҳонга машҳур “Ичан қалъа” мажмуаси. Маҳаллий мутасаддилар унинг қаршисида, аниқроғи “Очиқ осмон остидаги музей” номи билан машҳур масканда вилоят ёшлари учун чиройли оммавий спорт байрамини ташкил этиб беришди.
Ота дарвозаси олдида ўтган тадбирда спортга ошно тутинган кўплаб ёшлар таэквондо, ўзбек миллий кураши каби йўналишларда кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. Шубҳасиз, бундай тадбир шаҳар аҳолиси, айниқса, ёшларнинг эътиборини ўзига тортди. Таъкидлаш жоиз, бу каби оммавий тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши уюшмаган ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириши, қолаверса соғлом турмуш тарзи тарғиботи йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech