Навоийда янги дзюдо залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Навоий шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида янги бунёд этилган дзюдо залининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Халқ таълими вазири Б.Саидов, Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов ҳамда масъул ташкилот аъзолари иштирок этишди.
Бугунги кунда Навоий вилоятида 1100 нафардан зиёд ёшлар спортнинг дзюдо спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, уларнинг 28 нафари Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бу кўрсаткичларни янада ошириш мақсадида қурилган мажмуада ёшларимиз дзюдо билан профессионал тарзда шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратилган.
Тадбирда спортчи ёшлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан барча меҳмонларга янда кўтаринки кайфият бахш этди. Шунингдек, иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.