Ру En O'z
10 Февраль 2022 1839

Бухорода кураш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилмоқда

Айни дақиқаларда Бухоро шаҳридаги “Ҳумо” спорт мажмуасида ўзбек миллий кураши бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Катталар ўртасида ташкил этилаётган ушбу мусобақа вилоят терма жамоасини шакллантириб олиш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Беллашувлар эркаклар ва аёллар ўртасида 7 тадан, жами 14 вазн тоифасида бўлиб ўтмоқда. Қайд этиш жоиз, кураш бўйича Бухоро мактаби Республикамиз миқёсида етакчилар қаторидан ўрин эгаллайди. Шу боис ҳар бир вазн тоифасидаги спортчилар ўзларининг кучли техникалари билан яққол ажралиб туришибди.

Мусобақа натижалари билан келгуси хабарларимизда таништирамиз.

Text to speech