Ру En O'z
10 Февраль 2022 1992

“Спорт мактаблари футбол лигаси”нинг бўлиб ўтадиган муддатлари маълум

Март ойида футзал бўйича турли ёшдаги БЎСМ ва ИБЎСМ тарбияланувчилари ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтади. 5 ёш тоифасида ўтадиган ушбу мусобақаларга Фарғона, Хоразм, Жиззах, Навоий ва Тошкент вилоятлари мезбонлик қилади.

“Спорт мактаблари футбол лигаси” номи остида ўтадиган мазкур мусобақада айни пайтда саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир ёш иқтидор эгаларига ўзларини кўрсатиш учун айни муддао. Финал баҳсларининг муддати:

17 ёш тоифаси: 1-6 март, Фарғона
16 ёш тоифаси: 10-15 март, Хоразм
15 ёш тоифаси: 13-18 март, Жиззах
14 ёш тоифаси: 23-28 март, Навоий
13 ёш тоифаси: 25-30 март, Тошкент вил.

Text to speech