6 Апрел 2026
21
2026 йилнинг I чорагида МОҚ учун ажратилган маблағлар бўйича маълумот
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
2026 йилнинг I чораги давомида 23 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ ҳамда федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари молиялаштирилди.