16 Январ 2026
17
2025 йилнинг IV чорагида МОҚ учун ажратилган маблағлар бўйича маълумот
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
2025 йилнинг IV чораги давомида 23 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ ҳамда федерация ва уюшмаларнинг устав харажатлари молиялаштирилди.