Жиззах вилояти ҳокимидан шахсий намуна
Маълумки Жиззах вилояти мамлакатимизда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда алоҳида ўрин тутади. Ҳудудда мунтазам равишда оммавий спорт тадбирлари, турнир ва мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Бу бежиз эмас албатта. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев спортнинг ҳақиқий жонкуяри ва фидойиси эканлиги кўпчиликка яхши маълум.
Эргаш Алибекович мунтазам равишда турли мусобақа ва ўртоқлик учрашувларида шахсан қатнашиб, соғлом турмуш тарзи тарғиботида шахсий намуна кўрсатиб келган. Айниқса футбол ва футзалнинг ҳақиқий ишқибози бўлган вилоят ҳокими бу сафар Жиззах вилояти ИИБ ҳамда “Политехника” жамоалари ўртасида кечган футзал ўйинида бевосита иштирок этди.
Дўстона руҳда кечган учрашув 6:1 ҳисобида “Политехника” жамоаси ғалабаси билан якунига етди. Эътиборлиси, вилоят ҳокими ўйин давомида рақиб дарвозасига битта тўп киритиб, жамоадошлари томонидан йўлланган яна иккита голга ассистентлик қилди.
Раҳбарларнинг соғлом турмуш тарзи тарғиботида шахсий намуна кўрсатиши таҳсинга сазовор. Қуйида ушбу учрашувдаги қизиқарли вазиятларни томоша қилишингиз мумкин: