Кун якунида Германия “улоқ”ни илиб кетди
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида бешинчи кун дастуридан ўрин олган барча медаллар ўз эгаларини топди. Аҳамиятлиси, ушбу кун якунида Германия умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга олди.
Чанғи иккикураши ҳамда чана спортида қўлга киритилган 2 та олтин ва 1 та кумуш медаллари немисларга барча рақибларни қувиб ўтиш учун етарли бўлди. Улар ҳисобида эндиликда 5 та олтин ва 3 та кумуш медаллари мавжуд. Иккинчи ва учинчи ўринда Норвегия ҳамда Швеция жамоалари туришибди. Шунингдек, бугунги баҳсларда Словакия, АҚШ, Корея Республикаси жамоалари ушбу Олимпиададаги биринчи олтин медалини қўлга киритди. Кучли ўнлик:
Медаллар жамғариш (олтин – кумуш – бронза – жами)
1. Германия – 5-3-0 (8)
2. Норвегия – 4-2-4 (10)
3. Швеция – 4-1-2 (7)
4. Нидерландия – 3-3-1 (7)
5. Хитой – 3-2-0 (5)
6. Австрия – 2-4-4 (10)
7. Италия – 2-4-1 (7)
8. РОҚ – 2-3-6 (11)
9. Словения – 2-1-2 (5)
10. АҚШ – 1-5-1 (7)