Жиззахдаги “Андижон” маҳалласи ёшлари учун ватанпарварлик фестивали ташкил этилди
Жиззах вилояти Зарбдор туманининг энг чекка ҳудудидаги “Андижон” маҳалласида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида кенг қамровли ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Маҳаллада ёшлар етакчисининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган фестивалда туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари, Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқининг вилоят ва туман бўлимлари, маҳалла раислари, умумтаълим мактаби раҳбарлари иштирок этди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Унда сўз олган мутасадди такшилот раҳбарлари ва ҳарбий хизматчилар ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини такидлаб, маҳалладаги ёш авлод учун ташкил этилган фестивалнинг моҳияти ва ундан кўзланган мақсадлари, келгусидаги натижалари ҳақида сўз юритишди.
Юқори кайфият ва ватанпарварлик туйғулари остида бошланган фестиваль давомида маҳалладаги ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат ва шашка, камондан ўқ отиш, интеллект ўйин қизиқувчилари учун «Заковат» ақл беллашуви, «Ёш китобхон» мусобақалари ўтказилди.
Фестиваль якунида мусобақа ва кўрик танловларда ғолиб деб топилган маҳалла ёшларига фахрий ёрлиқ, бадиий адабиётлар ва спорт анжомлари эсдалик сифатида топширилди.