Ру En O'z
9 Февраль 2022 1207

Қибрайлик спорт ихлосмандлари волейбол бўйича беллашишди

Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга қаратилган мақсад Қибрай тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида амалиётда намоён бўлди.

Унда Миллий гвардия ходимлари ва Қибрай тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқитувчилари ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. 75 нафар ишчи ходимлар иштирок этган беллашувда туман БЎСМ жамоаси 2-ўринни эгаллади.

Қувонарлиси, спорт билан мунтазам шуғулланиш ва соғлом турмуш тарзига ундайдиган ушбу мусобақа иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди ва келгусида бундай беллашувларни мунтазам ташкил этиш борасида келишиб олинди.

Text to speech