Ру En O'z
9 Февраль 2022 1123

Қорақалпоғистоннинг уч туманида янги БЎСМлар очилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг қарорига биноан Республиканинг Элликқалъа, Амударё ва Қўнғирот туманларида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилади.

Режага кўра, спорт мактаблари Амударё туманида “Дослик” ва “Чордара” МФЙ, Элликқалъада “Сарибай” МФЙ, Қўнғиротда эса “Минжарган” МФЙ ҳудудларида фаолиятини бошлайди.

Қайд этиш жоиз, қорақалпоғистонлик атлетлар деярли барча спорт турлари бўйича терма жамоаларимизда муҳим ўринга эгалар. Ташкил этиладиган янги мактаблар ҳудудларда оммавий спорт тарғиботини кучайтириш йўлида хизмат қилибгина қолмай, янги, ёш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлашда катта аҳамият касб этади.

Text to speech