Ру En O'z
9 Февраль 2022 1772

Руднинг олтини Норвегияни яна пешқадамга айлантирди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида бешинчи кун баҳсларига старт берилди. Куннинг илк медаллар жамланмаси фристайлнинг биг эйр йўналишида эркаклар ўртасида ўйналди.

Унда ўз дастури билан юқори натижа қайд этган норвегиялик Бирк Руд жамоаси ҳисобига тўртинчи олтин медални тақдим этибгина қолмай, умумжамоа ҳисобида уларни биринчи ўринга олиб чиқди. Кумуш ва бронза медаллари мос равишда америкалик Колби Стивенсон ҳамда швециялик Хенрик Харлаутга насиб этди.

Пекин-2022. Фристайл
Эркаклар, биг эйр

1. Бирк Руд (Норвегия)
2. Колби Стивенсон (АҚШ)
3. Хенрик Харлаут (Швеция)

Text to speech