Ру En O'z
8 Февраль 2022 1804

Пекин-2022: Шведлар пешқадамликни сақлаб қолишди

Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларининг тўртинчи куни ҳам ортда қолди. Маълум қилганимиздек, ушбу кунда 10 та медаллар жамланмаси ўйналди.

Бироқ умумий ҳисобда Швеция термаси пешқадамликни ҳамон сақлаб турибди. Скандинавлар ҳисобида 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медаллари мавжуд. Иккинчи поғонада Нидерландия делегация (3-3-1) кетаётган бўлса, мезбонлар германиялик спортчилар билан 3 та олтин ва 2 та кумуш медалларини жамғарганча учинчи ҳамда тўртинчи ўринларни бўлишиб туришибди. Кучли ўнлик қуйидагича:

Медаллар жамғариш (олтин – кумуш – бронза – жами)

1. Швеция – 4-1-1 (6)
2. Нидерландия – 3-3-1 (7)
3-4. Хитой – 3-2-0 (5)
3-4. Германия – 3-2-0 (5)
5. Норвегия – 3-1-4 (7)
6. Италия – 2-4-1 (7)
7. Россия Олимпия қўмитаси – 2-3-5 (10)
8. Австрия – 2-3-2 (7)
9. Словения – 2-1-2 (5)
10. Франция – 1-4-0 (5)

Text to speech