8 Февраль 2022
2426
Комилжон Тўхтаевнинг италиялик мураббийи Янцинга етиб келди
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида спортчимиз Комилжон Тўхтаевни стартга олиб чиқадиган ва ушбу мусобақага тайёрлаган италиялик мутахассис Маттиа Жианесси делегациямиз таркибига келиб қўшилди.
Мутахассис Милан-Пекин йўналиши бўйича учиб, бугун делегациямиз истиқомат қилаётган Янциндаги Олимпия шаҳарчасига келиб жойлашди. Шу пайтгача спортчимиз Европада ўзи шуғулланадиган клубидаги бошқа мураббийлар билан машғулот олиб бораётган эди. Бугундан Жианессининг ўзи Комилжон билан тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боради.