Ру En O'z
8 Февраль 2022 2349

Комилжон Тўхтаевнинг слалом машғулотидан видео

Ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаевнинг Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидаги старти тобора яқинлашиб келмоқда. Маълумки, вакилимиз ушбу мусобақада гигант слалом (13-феврал) ва слалом (16-феврал) дастурида иштирок этади. Ҳозирда вакилимиз ҳар икки дастур бўйича тайёргарлик олиб бормоқда. Комилжон мусобақа бошланишига 5 кун қолганида жисмоний жиҳатдан 90 фоизга тайёр. Уни Олимпия ўйинлари стартига олиб чиқадиган италиялик мураббийи делегациямизга қўшилгач, барчаси мукаммал кўринишга келади.

Text to speech