8 Февраль 2022
4375
Президент Тошкентда барпо этиладиган Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил Тошкентда бўлиб ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинлари муносабати билан қуриладиган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси билан танишди.
Маълум қилинишича, шаҳарча пойтахтимизнинг Яшнобод туманида 160 гектар майдонда қад ростлайди. Унда барча замонавий инфраструктура, универсал стадион, очиқ ва ёпиқ кўринишдаги спорт комплекслари, турар жойлар, меҳмонхоналар, Чирчиқ дарёси бўйида эшкак эшиш комплекси барпо этилади. Тақдимот давомида Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия университетини барпо этиш бўйича алоҳида топшириқ берди.
Бу борада ушбу лавҳа орқали батафсил хабардор бўлишингиз мумкин: