Ру En O'z
8 Февраль 2022 2335

Шарофиддин Лутфуллаев сурхондарёлик коллеж ўқувчилари билан учрашди

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Токио Олимпиадаси иштирокчиси, "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиби Шарофиддин Лутфуллаев Термиз Олимпия захиралари коллежида спортчи-ўқувчилар билан учрашди.

Коллежнинг фаоллар залида ташкил этилган давра суҳбатида спортчи-ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Ўз ўрнида Лутфуллаев спортда катта ютуқларга эришиш бўйича ўз маслаҳатларини берди.

Эслатиб ўтамиз, Шарофиддин Лутфуллаев Токио Олимпиадасидан сўнг профессионал спортдаги фаолиятини якунлаб, мураббийликни бошлаган эди. У ҳозирда Сурхондарё вилояти терма жамоаси мураббийи сифатида ишлаяпти.

Text to speech