Ру En O'z
8 Февраль 2022 2356

РОЗКда замонавий учкураш ва тўрткураш бўйича мамлакат очиқ кубоги ўтказилди

4-8 февраль кунлари Республика Олимпия захиралари коллежида замонавий учкураш ва тўрткураш бўйича Республика очиқ кубоги бўлиб ўтди. Мусобақада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиздан 162 нафар спортчи иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, регламентга киритилган барча йўналишларда Андижон вилояти вакиллари энг юқори натижаларни қайд этишди. Шунингдек, юқори натижалари билан ажралиб турган бошқа иштирокчилар ташкилий қўмита томонидан алоҳида эътироф этилди.

Ғолиб ва совриндорлар федерация раиси Баҳромжон Газиев ҳамда Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича РОСММ директори ўринбосари Элдор Тожимов томонидан тақдирланишди.

Text to speech