Ру En O'z
8 Февраль 2022 774

Украиналик олим курашчиларимизда психофизиологик тажрибалар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактабида Украина давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессори, биология фанлари доктори Коробейников Георгий Валеревич юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларида психофизиологик тажрибалар ўтказди.

Мазкур жараён Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тажрибада юнон-рум кураши бўйича терма жамоа мураббийлари, шифокорлар, ЎзДЖТСУнинг профессор-ўқитувчилари, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг докторантлари иштирок этишди.

Тажриба ўтказиш жараёнида докторантлар мультипсихолог (спортчиларни психологик ҳолатини баҳолашни аниқлашда ёрдам берадиган компьютер дастури орқали ишлайдиган мослама) ва фазаграф (кўчма электро кардиограмма) аппаратларида чуқурлаштирилган текширувлар олиб боришди ҳамда олинган натижаларни таҳлил қилиш бўйича керакли кўникмаларни олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech