Ру En O'z
8 Февраль 2022 1226

Чавандозимиз Абу-Дабида муваффақиятли иштирок этди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий CSI13* халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг кўплаб давлатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар баҳс олиб боришди.

Ушбу турнирда терма жамоамиз шарафини Абдураҳмон Абдуллаев ҳимоя қилди. Вакилимиз муросасиз беллашувда тўртинчи поғонани банд этди.

Маълумот учун, Абдуллаев куни кеча ушбу шаҳарда ўтган CSI * 4 145 Longines Ranking турнирида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Text to speech