18 Феврал 2026 337

Икки нафар енгил атлетикачимиз Туркияда совриндор бўлишди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси шоҳсупага кўтарилди.

Узунликка сакраш баҳсларида Анвар Анваров 7,71 метр билан олтин медални қўлга киритган бўлса, уч ҳатлаб сакраш дастурида Иброҳим Маҳкамов (16,19 м) иккинчи ўринни эгаллади.

Text to speech