Ру En O'z
8 Февраль 2022 1288

Бугун энг кўп медаллар ўйналадиган кун

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг тўртинчи куни мусобақа давомида энг кўп медаллар ўйналадиган кун экани билан янада аҳамиятли. Бугун мухлислар 10 та йўналишда Олимпия чемпионларини қарши олишади. Кун давомида тоғ чанғиси, биатлон, чанғи пойгаси, кёрлинг, фристайл, чана спорти, сноуборд ва конькида учиш бўйича медаллар ўйналади. Батафсил:

07:45 – Фристайл. Аёллар, биг эйр
08:00 – Тоғ чанғиси. Аёллар, супер гигант
12:40 – Сноуборд. Аёллар, параллель гигант слалом
12:50 – Сноуборд. Эркаклар, параллель гигант слалом
13:30 – Биатлон. Эркаклар, индивидуал пойга
15:30 – Конькида югуриш. Эркаклар, 1500 метр
16:47 – Чанғи пойгаси. Аёллар, эркин спринт
17:00 – Чанғи пойгаси. Эркаклар, эркин спринт
17:05 – Кёрлинг. Аралаш жуфтлик
18:35 – Чана спорти. Аёллар, яккалик

Text to speech