Ру En O'z
7 Февраль 2022 3004

Таэквондочиларимиз Фужайрада еттита медаль қўлга киритишди. Улардан 4 таси олтин!

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондонинг олимпия оиласига мансуб WT йўналиши бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади. Ушбу турнирларда таэквондо терма жамоамиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этяпти. Уларнинг дастлабкиси "Fujairah Open-2022" мусобақаси ҳисобланади.

Қувонарлиси, асосий таркиб билан ушбу турнирга жўнаб кетган терма жамоамиз Жанубий Корея, Иордания, Германия каби дунёнинг етакчи мамлакатлари билан кечган шиддатли рақобатда 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Олтин медаль:
Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов
Феруза Садикова
Светлана Осипова

Кумуш медаль:
Чарос Қаюмова

Бронза медаль:
Никита Рафалович
Ниёз Пўлатов

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жамоамизни ушбу мусобақадаги муваффақиятли иштирок билан қутлаб қолади.

Text to speech