7 Февраль 2022
3200
Велоспортчимиз София Каримова Туркияда совриндор бўлди
Туркияда аёллар ўртасида "Grand Prix Velo Manavgat" мусобақаси бўлиб ўтди. 99,6 км масофага ўтказилган пойгада "Tashkent city professional cycling team" жамоаси аъзоси София Каримова учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, ушбу мусобақада Нафосат Козиева 14-поғонадан жой олган бўлса, Мадина Қаҳҳорова 26, Шаҳноза Абдуллаева 29, Анна Кускова 32, Елена Зайцева 36, Анна Куликова ва Ирина Брезина мос равишда 39 ва 40-ўринларни эгаллади. Яна бир спортчимиз Маргарита Мисюрина 45-бўлди. Афсуски, етакчимиз Янина Кускова велосипедининг ғилдирагини алмаштиришга мажбур бўлди ва кўп вақт йўқотди. Натижада у 48-бўлиб маррага етиб келди.
Қайд этиш керак, пойгада жами 58 нафар велоспортчи қатнашган бўлса, улардан 5 нафари финишга етиб кела олмади.