Ру En O'z
6 Февраль 2022 2778

Ўзбекистон терма жамоаси Париж "Катта Дубулға" турнирини 3 бронза медали билан якунлади

Бироз аввал -81 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Париж "Катта Дубулға" турнири совриндорига айланди. Қорақалпоқ ўғлони бронза медали учун кечган беллашувда канадалик Франсис Гаутиерга қарши татамига чиқди ва рақибини қўшимча бўлимда мағлубиятга учратди. 

Такидлаш жоизки, Шарофиддин Болтабоев бронза медал билан бирга 500 рейтинг очкосига ҳам ега бўлди. 

Яна битта дзюдочимиз -90 кг вазн тоифасидаги Давлат Бобонов курашсиз мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Токио Олимпиадаси бронза медали совриндорининг рақиби грузиялик Бека Гриниашвили ярим финалда тақиқланган ҳаракат учун хансоке, яъни жазо олгани учун татамига чиқмади. Натижада автоматик равишда ғалаба Бобоновга тақдим етилди. 

-100 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечган беллашувда нидерландиялик тажрибали рақиб Михаел Коррелни иппон баҳоси евазига мағлубиятга учратди. 

Шундай қилиб, Париж "Катта Дубулға" турнири терма жамоамиз учун 3 бронза медали билан якунланди. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчиларимизни ва уларнинг яқинларини, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддиларини ушбу муваффақият билан табриклаб қолади.

Text to speech