Ру En O'z
6 Февраль 2022 1154

Дзюдочиларимиз бронза медали учун кураш олиб боришади

Якунига етиб бораётган дзюдо бўйича Париж “Катта дубулға” турнирида оғир вазн тоифасида медаллар учун курашувчи спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, бугун татамига чиққан вакилларимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилиш имкониятига эга.

Ярим финалда Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ҳамда Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) имкониятни бой бериб, тўғридан тўғри бронза медали учун курашиш босқичга йўл олишди. Давлат Бобонов (-90 кг) эса чорак финалдаги мағлубиятдан сўнг бронза медали учун ўтиш босқичида муваффақиятли иштирок этди. Ҳамюртларимиз кечки дастурда қуйидаги рақибларига қарши татамига чиқишади:

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Франко Драпеу (Канада)
-90 кг: Давлат Бобонов – Бека Гвиниашвили (Грузия)
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Михаэл Коррел (Нидерландия)

Text to speech