Ру En O'z
6 Февраль 2022 1709

Бугун уч нафар полвонимиз татамига чиқади

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи куни.

Ушбу тоифадаги йилнинг илк мусобақасида бугун уч нафар дзюдочимиз медаллар ҳамда рейтинг очколари учун баҳсларга киришади. Бугун ҳамюртларимиздан Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоевга мухлислик қиламиз.

Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари:

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Ким Жонг Хун (Жанубий Корея)/Эллиотт Конноли (Янги Зеландия)

-90 кг: Давлат Бобонов - Кевин Будан (Камерун)/Жеон Жи Вон (Жанубий Корея)

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев - Николоз Шеразадашвили (Испания)/Кедрик Фраоливар (Франсия)

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Дилшод Баратов (-60 кг) икки карра ЖЧ совриндори япониялик Рюжу Нагаямага имкониятни бой берган бўлса, Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) бронза медали учун кечган баҳсда Токио-2020 совриндори, мўғулистонлик Сенд-Очир Согбатарга мағлуб бўлди.

Text to speech