Ру En O'z
5 Февраль 2022 1470

Осиё чемпионатидан сўнг боксчи қизларимизнинг саломатлиги кўздан кечирилди

Бугун МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тиббий кўрикдан ўтди.

Терма жамоамизнинг аксарият вакилалари 21-30 январь кунлари Тошкентда ўтган 22 ёшгача бўлган тоифадаги Осиё чемпионати иштирокчилари ҳисобланишади. Текширув давомида уларнинг мусобақадан кейин ўзларини қандай ҳис қилаётганлари, саломатликларидаги ўзгаришлар батафсил ўрганилди. Марказнинг тор доирадаги мутахассислари қизларимизнинг кичик шикоятлари бўйича ўзларининг керакли тавсияларини беришди.

Text to speech