Ру En O'z
5 Февраль 2022 1346

Велоспортчиларимиз Аланья турнеларидаги иштирокларини бошлашмоқда

Туркиядаги халқаро мусобақаларга йўл олган велоспортчиларимиз навбатдаги старт арафасида туришибди. Бугун "Tashkent city professional cycling team" вакиллари 147.2 км масофадан иборат пойгада иштирок этишади.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган 28 жамоа иштирок этади. Жамоамиз сафида Муроджон Холмуратов, Акрамжон Суннатов, Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров, Никита Стенковой, Беҳзодбек Раҳимбоев стартга чиқади.

Айни мавсум кўплаб жамоалар ушбу ҳудудда йиғин олиб боришмоқда. Режага кўра, ой давомида вакилларимиз турне доирасида яна бир нечта пойгаларда стартга чиқишади.

Text to speech