Ру En O'z
5 Февраль 2022 1794

Норвегия Олимпиадани муваффақиятли бошлади

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг дастлабки уч йўналишида медаллар жамланмаси ўз эгаларини топди. Эътиборлиси, унда норвегиялик спортчилар олтин дублни қайд этишди.

Дастлаб аёллар ўртасида чанғи пойгасининг скиатлон дастурида 7.5 км масофага кечган пойгада Тереза Йохауг, сўнг норвег биатлончилари аралаш эстафетада олтин медалларга эга бўлдилар. Учинчи дастур конькида югуриш бўйича 3000 метр масофада аёлла рўртасида кечиб, унда нидерландиялик Ирен Схаутен энг яхши натижани қайд этди. Шу пайтгача қайд этилган натижалар:

Чанғи пойгаси, скиатлон.
Аёллар, 7.5 км:
1. Тереза Йохауг (Норвегия)
2. Наталья Непряева (Россия Олимпия қўмитаси)
3. Тереза Штабдлобер (Австрия)

Биатлон, аралаш эстафета
1. Норвегия
2. Франция
3. Россия Олимпия қўмитаси

Конькида югуриш. Аёллар, 3000 метр:
1. Ирен Схаутен (Нидерландия)
2. Франческа Лоллобригида (Италия)
3. Изабелла Видеман (Канада)

Медаллар жамғариш:
1. Норвегия – 2-0-0
2. Нидерландия – 1-0-0
3. Россия Олимпия қўмитаси – 0-1-1
4. Франция – 0-1-0
4. Италия – 0-1-0
6. Австрия – 0-0-1
6. Канада – 0-0-1

Text to speech