5 Февраль 2022
2551
Дзюдочиларимиз Парижда янги ғалабаларга шай
Бугун Франция пойтахтида дзюдо оламидаги энг нуфузли мусобақалардан бири Париж “Катта дубулға” турнири старт олади. Бу йилги баҳсларда 52 мамлакатдан 285 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бугун Франция пойтахтида дзюдо оламидаги энг нуфузли мусобақалардан бири Париж “Катта дубулға” турнири старт олади. Бу йилги баҳсларда 52 мамлакатдан 285 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Бугун мусобақада икки нафар вакилимиз татамига чиқади. Дастлаб -73 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳрам Аҳадов америкалик Жек Ёнезукага қарши баҳс олиб боради. -60 кг вазндаги вакилимиз Дилшодбек Баратовни анча жиддий рақиб кутиб турибди. Иккинчи даврага белгиланган ушбу баҳсда япониялик Рюжу Нагаяма рақиблик қилади. Бўлажак баҳсларда дзюдочиларимизга омад тилаймиз.