Ру En O'z
5 Февраль 2022 1275

Пекин-2022: Биринчи кун тақвими билан танишинг

Бугундан спортчилар Пекин-2022 медаллари учун курашни бошлашди. Тақвимга кўра, ушбу кун доирасида 6 та медаллар жамланмаси ўз эгасини топса, яна бир қатор дастурларда саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Режага кўра, дастлабки медаллар жамланмаси чанғи пойгасининг скиатлон дастурида аёллар ўртасида ўтадиган 7.5 км масофада ўйналади. Шундан сўнг биатлон, конькида югуриш, трамплиндан сакраш, фристайл, шорт-трек баҳсларида ҳам дастлабки ғолибларни аниқлаб оламиз. Тақвим:

11:45 – Чанғи пойгаси (скитлон, аёллар 7.5 км)
13:30 – Конькида югуриш (аёллар, 3000 м)
14:00 – Биатлон (аралаш эстафета)
16:35 – Трамплиндан сакраш (аёллар, ўрта баландлик)
17:40 – Фристайл (могул, эркаклар)
18:25 – Шорт-трек (аралаш эстафета).

Изоҳ: Мусобақаларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Text to speech