4 Февраль 2022
1674
Кутганмидингиз, тайёрмисиз? Бугун Пекин-2022 Олимпиадаси расман старт олади!
Бугун Хитой пойтахтида дунё аҳли 4 йил кутган навбатдаги қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. "Қуш уяси" номини олган машҳур Миллий стадионда ўтказиладиган тантана бутун дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Маросим Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади. Ташкилий қўмита аъзолари унга катта тайёргарлик олиб боргани, мусобақалар тарихидаги энг ёрқин маросим бўлишини ваъда қилишмоқда. Амалда қандай бўлишини эса "Sport" телеканалида кўришингиз мумкин.
Яна бир аҳамиятли жиҳати ушбу маросимни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради. Мамлакатлар парадида спортчимиз Комилжон Тўхтаев бошчилигидаги делегациямиз кўриниш беради.
Хуллас, бугунг