Ру En O'z
3 Февраль 2022 2296

Тошкент вилоятида оммавий мусобақалар қизғин давом этмоқда

Айни кунларда Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида турли оммавий спорт мусобақалари ва кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Бекобод туманида мини-футбол бўйича раҳбар кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Унда тумандаги ушбу спорт ихлосмандлари ғолиблик учун беллашдилар. Муросасиз кечган ўйинлар якунида БЎСМ мураббийлари ғолиб бўлишди.

Олмалиқ шаҳрида эса жисмоний тарбия мураббийлари армрестлинг ва стол тенниси баҳсларида беллашиб, шогирдларига чиройли ўрнак намойиш қилдилар.

Яна бир эътиборли тадбир Бўстонлиқ туманида ташкил этилди. Унда Туризм ва спорт вазирлиги, ЎзДЖТСУ, волонтёрлар уюшмаси ҳамкорлигида “Оммавий спортни кенг татбиқ этиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда иштирок этган мутасаддилар Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ушбу йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, иштирокчилар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашишди.

Text to speech