Ру En O'z
3 Февраль 2022 2015

Нукусда футзал бўйича ёшлар ўртасида Республика чемпионати ўтказиляпти

Шу кунларда Нукус шаҳрида спортнинг футзал тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида «Спорт мактаблари футбол лигаси» бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақа 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида (манеж) Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Футбол ассоциасияси томонидан ташкил этилган бўлиб, мусобақанинг мақсади ёшлар ва ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва мини футболни янада оммалаштириш, Қорақалпоғистон аҳолисининг ижтимоий фаолиятини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат. Чемпионат натижаларига кўра ёш иқтидорли футзалчиларни аниқлаш ва саралаб олиш, уларни Қорақалпоғистон ўсмирлар ва ёшлар футзал терма жамоасига жалб қилиш режалаштирилган.

Мусобақада 2005, 2006, 2007, 2008 ва 2009 йилларда туғилган ёшлар иштирок этаётган бўлиб, ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Футбол ассоциасияси томонидан тақдирлаш кўзда тутилган. Чемпионат 4 февралгача давом этади.

Text to speech