Ру En O'z
3 Февраль 2022 1867

Пекин-2022: Олимпия ўйинларида саралаш беллашувлари бошланди

Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларидаги баҳслар бошланди. Гарчи мусобақанинг тантанали очилиш маросими эртага бўлиб ўтса ҳам, медаллар учун узоқ саралаш босқичидан иборат дастурларда спортчилар беллашувларни бошлаб юборишди.

Айни вақтда кёрлинг баҳслари бўлиб ўтмоқда. Кун давомида хоккей ва могул йўналишларида ҳам саралаш беллашувлари бўлиб ўтади. Чана спорти, тоғ чанғисининг тезкор тушиш йўналиши, трамплиндан сакраш дастурларида эса расмий машғулотлар кун дастуридан ўрин олган.

Кеча тоғ чанғиси баҳслари ўтказиладиган Янцин шаҳрига етиб келган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев ҳам бугундан машғулотларга киришади.

Text to speech