Ру En O'z
3 Февраль 2022 1608

Наманганда волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда

Айни кунларда Наманган шаҳридаги Муҳандислик-қурилиш институти спорт мажмуасида волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада жами 9 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боряпти.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботир Нуритдинов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев ва бошқалар сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тилади. Бу йилги чемпионатда қуйидаги жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро мусобақалашади:

«А» гуруҳи
«НДПИ» (Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоғистон Республикаси),
«Хоразм-УОЗК» (Урганч Олимпия захиралари коллежи),
«ЖДПИ» (Жиззах давлат педагогика институти),
«СамДУ» (Самарқанд давлат университети)

«Б» гуруҳи
«БухДУ» (Бухоро давлат университети),
«Андижон» (Андижон вилояти),
«Олимп U-17» (Тошкент),
3-сектор Наманган (Наманган вилояти),
УрДУ (Урганч давлат университети).

Таъкидлаш керак, жамоалар орасида жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган «Олимп U-17» жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Мусобақа 4 февралга қадар айланма тизимда ўтказилади. Бу йилги Ўзбекистон чемпионати жами 5 турдан иборат бўлиб, ғолиблар май ойида ўтказиладиган плей-офф баҳслари орқали аниқланади.

Text to speech