Ру En O'z
2 Февраль 2022 3775

Комилжон Тўхтаев Янцин шаҳрига етиб келди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ҳамюртимиз Комил Тўхтаев делегациямиз жойлашган Янцин шаҳрига етиб келди.

Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Италияда ўтказган Тўхтаев Апеннин ярим оролидан тўғри Пекин шаҳрига келди. Асосийси, спортчимиз соғ-саломат ва яхши кайфиятда.

“Авваламбор, мени қўллаб турган давлатимиз ва барча ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдираман. Кайфият аъло. Энди ҳавога мослашиб олиб, машғулотларни бошлайман”, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди спортчимиз.

Эслатиб ўтамиз, спортчимиз Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилади. У 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурида ўз чиқишини намойиш этади.

Text to speech