2 Февраль 2022
2844
Дзюдочиларимиз кучли таркибда Париж "Катта Дубулға" турнирига жўнаб кетишди
5-6 февраль кунлари Париж шаҳрида ўтказиладиган нуфузли "Катта Дубулға" турнирида иштирок этадиган Илиас Илиадис мураббийлигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахтига жўнаб кетди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, терма жамоамиз илк "Катта Дубулға" турнирида кучли таркиб билан иштирок этади. Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, IJF рейтинги етакчиси Давлат Бобонов ҳам Парижга йўл олди.
Терма жамоа таркиби:
-60 кг: Дилшод Баратов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев