Ру En O'z
1 Февраль 2022 1431

Жиззахлик ёшлар ҳам оммавий спорт тадбирларида фаол иштирок этишмоқда

Жиззах вилоят Дўстлик туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида жорий йилнинг 27-31 январь кунлари корхона ва ташкилот ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол ҳамда стол теннис туридан “Ҳоким кубоги” мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа олимпия тизимида ўтказилиб унда 80 та ташкилотдан 1440 нафардан ортиқ спортчилар қатнашдилар.

Жумладан, Зарбдор туманида маҳалла жамоалари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган "Ҳоким кубоги" мусобақаси якунига етди. Мусобақада 24 та жамоа иштирок этиб, 1-ўринни “Равот” маҳалласи жамоаси эгаллаган бўлса; 2-ўрин “Тинчлик” маҳалласига насиб этди. “Тараққиёт” маҳалласи жамоаси эса кучли учликни якунлаб берди. Шунингдек, мусобақада “Нуробод”, “Ойбек”, “Андижон”, “Шарқ Юлдузи” ва “Наврўз” жамоалари кўрсатган ўйинлар муҳлислар олқишига сазоовр бўлди. Ғолиб ва совриндорлар, ҳамда турли номинациялар бўйича энг яхши футболчилар ташкилий қўмита томонидан муносиб тақдирланишди.

Шунингдек, вилоятнинг Пахтакор, Фориш ва Зарбдор туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом хаёт учун 5000 қадам” акцияси бўлиб ўтди.

Мазкур ташаббус доирасида спортнинг бадминтон тури бўйича 2006-2007,2008-2010,2011 йилда туғилган ўсмир-ёшлар ўртасида туман биринчилиги ташкил этилди.

Text to speech