Андижон вилояти бўйлаб “Биз соглом хаёт тарафдоримиз!" шиори остида оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда
Вилоятнинг Бўстон тумани "Янги қишлоқ" МФЙда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" марафони бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаоллари ва уюшмаган аҳоли вакилларидан ташкил топган 200 нафардан ортиқ фуқаро қатнашди. Иштирокчилар тонг саҳардан "Янги қишлоқ" МФЙ ҳудудидаги кўчада 5000 қадамдан ортиқ йўлни босиб ўтдилар.
Шунингдек, Андижон туманидаги 7 ҳамда 24- умумий ўрта таълим мактабларида уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилди. Беллашувлар спортнинг волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича ташкил этилди. Мақсад ёшларни имкон қадар спорт билан қамраб олиш ва соғлом турмуш тарзига жалб қилиш.
Бундай мусобақалар шунингдек, вилоятнинг Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманларида ҳам ташкил этилди. Машгулотларда сектор рахбарлари ҳам иштирок этиб ўзларининг тавсияларини бериб ўтишди.