Ру En O'z
1 Февраль 2022 4199

Боксчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди. Жами 24 нафар спортчи бугун тор доирадаги малакали шифокорлар кўригида бўлишди.

Кўрик жараёнида дастлаб спортчиларнинг антропометрик кўрсаткичлари текширилди. Уларнинг бўй ва вазни, организмдаги мушак ва вицерал ёғ қатламини улчайдиган ускуна (биоемпиданс) ёрдамида назоратдан ўтказилди.

Чарм қўлқоп усталари кун давомида Марказнинг тор доирадаги мутахасислари - невропатолог, спорт шифокори, терапевт, травматолог, кардиолог, стоматолог, офтальмологлар кўригидан ўтиб, улардан қон таҳлиллари олинди.

Инструментал текширувлар Эхо КГ, УЗИ ва юракка юклама бериш оркали ВЭМ текшируви ўтказилди. Барча спортчиларнинг кайфияти аъло даражада бўлиб, бирламчи кўрикда чуқур патологик ўзгаришлар аниқланмади.

Тиббий кўрик якунларига кўра қон таҳлилари натижалари маълум бўлганидан сўнг РСТИАМ мутахассислари томонидан боксчиларнинг жисмоний машғулотларга лаёқатлилиги бўйича ҳулосалар ҳамда керакли тавсиялар берилади.

Text to speech