Ру En O'z
1 Февраль 2022 2071

Ҳамюртимиз Россиядаги халқаро турнирда энг яхши чавандозлар қаторида

Россия федерацияси Москва вилоятидаги "MAXIMA STABLES" от спорти клубида "MAXIMA MASTERS" ва "MAXIMA MASTERS TEAM" турнирларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Беҳзод Қурбонов конкур йўналишида мусобақа маршрутини муваффақиятли босиб ўтди.

Тўсиқ баландлиги 140 см баландликка эга бўлган мазкур баҳслар “Олтин тур” тоифасида ўтказилиб, унинг якунларига кўра ҳамюртимиз "King cornet" лақабли тулпорида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Б.Қурбонов "Mats" лақабли отида кучли тўртликдан жой олди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат Йилқичилик ва от спорти федерациясини, шунингдек, совриндорлар сафидан ўрин эгаллаган Беҳзод Қурбоновни муборакбод этади ва унинг кейинги фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилайди.

Text to speech