Ру En O'z
1 Февраль 2022 1834

Йилнинг 2 та йирик турнирида иштирок этиш учун таэквондо WТ бўйича терма жамоамиз таркиби аниқланди

Маълумки, Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвим режасида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади. Ушбу турнирларда таэквондо терма жамоамиз 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

Шу кунларда нуфузли мусобақаларга тайёргарликнинг сўнгги босқичи бўлиб ўтмоқда. Шу ҳафтада БААда жорий йилнинг энг йирик анъанавий турнири - қаторасига 9-марта "Fujairah Open-2022" старт олади. Сайёрамизнинг энг кучли таэквондо усталари эркаклар ва аёллар ўртасида 8 та вазн тоифасида беллашади.

Мамлакатимиз делегацияси 4 февраль куни мазкур йирик турнирда ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Дубайга жўнаб кетади. Ушбу мусобақалар олдидан терма жамоаларнинг таркибига назар солсак, айрим вазн тоифаларида ўзгаришлар мавжуд. "Fujairah Open" мусобақаси 6-8 февраль кунлари бўлиб ўтади. Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийининг маълум қилишича, таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-54кг: Жаҳонгир Худойбердиев, Омонжон Отажонов
-63кг: Ниёз Пўлатов
-68кг: Улуғбек Рашитов, Сардор Тоиров
-74кг: Жасурбек Жайсунов
-80кг: Никита Рафалович

Аёллар:
-53кг: Чаррос Қаюмова
-62кг: Феруза Содиқова
+73кг: Светлана Осипова, Ирода Миртожиева

7-13 февраль кунлари Туркияда бўлиб ўтадиган яна бир муҳим турнир муросасиз ва ажойиб курашларга бой бўлиши кутилмоқда. Боиси, бу турнирда ҳам дунёнинг таниқли таэквондочилари ғолиблик учун кураш олиб боради. Эслатиб ўтамиз, “Turkish Open” бир неча ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорларни аниқлайди. 17 ёшдан юқори тоифасида мамлакатимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

Эркарлар:
-58кг: Дониёр Махкамов, Отабек Турганбеков
-68кг: Нажмиддин Қосимхўжиев, Диёрбек Тўхлибоев
-80кг: Шуҳрат Салаев
-87кг: Шоҳрух Ражабов

-57кг: Озода Собиржонова
-62кг: Мадина Марабзалова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси таэквондочиларимизга бўлажак мусобақаларда муваффақият ва омад тилайди.

Text to speech