“Tour of Sharjah-2022” кўп кунлик велопойгасининг учинчи босқичи якунларига кўра “Tashkent city professional cycling team” иккинчи ўринга кўтарилди!
“Tashkent city professional cycling team” профессионал жамоаси вакили Алексей Фомовский “Энг ёш пойгачи” турнир жадвалида яна энг яхши натижага эришди ва иккинчи оқ рангли футболкага эга бўлди. Унинг жамоадоши Дмитрий Бочаров учинчи бўлди. Эдем Эминов ва Дамир Забиров 7 ва 9-ўринларга жойлашиб, кучли ўнталикка киришди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон жамоаси иккинчи поғонага кўтарилди! Олдинда фақат Малайзия профессионал велоспорт жамоаси вакиллари турибди. Умумий таснифдаги бўшлиқ 7 сония, умумий - 10 сония. Энг яқин таъқибчилардан биз мос равишда 54 ва 34 сония билан ажралиб турибмиз.
108 км масофага ўтказилган пойганинг умумий рейтингига келсак, натижалар ҳам ҳайратланарли. Фомовский кучли ўнликка киришга муваффақ бўлди. У пешқадамдан 35 сония ортда қолган ҳолда 8-ўринни эгаллади. Натижалар:
8. Алексей Фомовский
15. Улуғбек Саидов
19. Акромжон Суннатов
28. Дмитрий Бочаров
32. Дамир Забиров
34. Эдем Эминов
"Бугун йигитлар чинакам қаҳрамонлик кўрсатди, баракалла! Улар барча қийинчиликни енгиб ўтишди. Улар ҳар қандай мақтовга муносиб!", - деди велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Глеб Гройсман.
Велосипедчиларимизни ажойиб натижалар билан табриклаймиз!