Ру En O'z
31 Январь 2022 2625

Гандболчиларимиз Осиё чемпионатини кучли саккизликда якунлашди

Саудия Арабистонида гандбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этган терма жамоамиз мусобақани кучли саккизликда тамомлади.

Еттинчи ўрин учун кечган беллашувда йигитларимиз қувайтлик гандболчиларга қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз кечган ўйин рақибларнинг 32:30 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва жамоамиз мусобақани саккизинчи ўринда якунлади.

Чемпионлик йўлида курашаётган жамоалар хусусида тўхталадиган бўлсак, бугун Қатар ва Баҳрайн жамоалари олтин медаль масаласини ҳал қилишади. Учинчи ўрин учун эса Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари майдонга чиқишади.

Text to speech