29 Январь 2022
2723
Муроджон Йўлдошев дзюдочиларимизнинг мавсумдаги илк олтин медалини қўлга киритди
Алмада шаҳрида дзюдо бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Португалия Гран-Присининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.
Бир оз аввал -73 кг вазн тоифасидаги финал учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, унда дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев испаниялик Салвадор Касес Рокани иппон баҳоси биалн мағлубиятга учратиб, олтин медал соҳибига айланди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг 2022 йилнинг илк мусобақасидаги биринчи медали бўлди.
Қолаверса, Муроджон фаолиятида илк бор IJF таснифидаги мусобақада медаль қўлга киритди. Йўлдошев Португалия Гран-Приси олтин медали билан бирга қимматли 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.