Ёш боксчиларимиз қитъада тенгсиз эканликларини яна бир карра исботлашди
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, қитъада тенгсиз эканини исботлади.
Дастлаб куннинг биринчи ярмида қизлар ўртасида финал жанглари ўтказилди. Унда 4 нафар вакилимиз ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Йигитларимиздан 12 нафар боксчи финалда баҳс олиб бориб, барчаси олтин медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, 16 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлган ёшлар терма жамоамиз илк бор ташкил этилган ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа қаҳрамонлари:
Олтин медаль соҳиблари:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Мухаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Хуршид Расулжонов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Жавлон Йўлдошев
-71 кг: Азизбек Тожиев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Тимур Мержанов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобокулова
-52 кг: Феруза Казакова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
Кумуш медаль соҳиби:
-54 кг: Нигина Ўктамова
Бронза медали соҳиблари:
-92 кг: Жавохир Тоғаймуродов
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Дилфуза Бекова
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қўлга киритилган ушбу муваффақият билан Ўзбекистон бокс федерацияси ва боксчиларимизни, уларни тайёрлаган мураббийлар штаби, яқинларини самимий муборакбод этади.