Ру En O'z
29 Январь 2022 1331

Велоспортчиларимиз биринчи стартни муваффақиятли якунлашди

Маълум қилганимиздек, Шаржа шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича халқаро мусобақа старт олди. Унда стартга чиққан ҳамюртларимиз пойгани кўнгилдагидек ўтказдилар.

Дастур бўйича биринчи босқич 8.86 км масофага индивидуал вақт йўналишида ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Алексей Фомовский умумий классификацияда еттинчи натижани қайд этди. Аҳамиятлиси, мусобақада қатнашаётган ёшлар орасида ушбу кўрсаткич энг юқориси бўлди. Ундан кейинги натижа бошқа бир вакилимиз Дмитрий Бочаровга тегишли.

“Tour of Sharjah” мусобақаси
1-босқич, 8.86 км
1. Сирус Монк (Австралия) – 11:18
2. Грега Боле (Словения) 0:04
3. Эйсебио Паскул (Испания) 0:06 ...
7. Алексей Фомовский (Ўзбекистон) 0:17
8. Дмитрий Бочаров (Ўзбекистон) 0:21 ...
51. Эдем Эминов (Ўзбекистон) 0:55 ...
57. Акрамжон Суннатов (Ўзбекистон) 1:00 ...
73. Дамир Забиров (Ўзбекистон) 1:10 ...
81. Улуғбек Саидов (Ўзбекистон) 1:22 ...

Маълумот учун, ушбу мусобақада бутун дунёдан ташриф буюрган 23 жамоадан 140 спортчи иштирок этмоқда. Бугун турнирнинг иккинчи босқичи ўтказилади ва унда пойгачилар 96 км масофани босиб ўтишади.

Text to speech